Шовуллаган денгиз ўрнида шовуллаган ўрмон бўлади

Иллюстратив фото
Қишнинг қаҳратон кунларига қарамасдан, Орол денгизининг қуриган тубида ўрмонзор барпо этиш ишлари қизғин давом этмоқда.
Хусусан, Мўйноқ туманида фаолият юритаётган тезкор штабдан олинган маълумотга кўра, бугунги кунда ушбу хайрли ишда 1 минг 40 нафардан зиёдроқ киши фаол қатнашяпти. Экин ерларни тайёрлаш, уруғлик етказиб бериш ва саксовул экиш ишларига 543 та техника жалб қилинган. Шу кунгача тайёрланган 223 минг 668 гектар ернинг 53 минг 205 гектарига 232 минг 665 килограмм саксовул уруғи экилди.
Жараён бошланганидан буён жами тайёрланган уруғ 622 минг 500 килограммни ташкил этади.
Бу ишда, яъни саксовул уруғи тайёрлашда маҳаллий аҳоли фаол кўрсатмоқда. Уларга шу кунгача 975 миллион сўмликдан зиёд иш ҳақи берилди.
Ҳидоят АҲМЕДОВ, “Халқ сўзи” мухбири.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий сертификат имтиҳони натижалари 21 иш куни ичида эълон қилинади — Билимни баҳолаш агентлиги
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ички ишлар вазири Бухоро вилояти ИИБнинг 10 га яқин раҳбарини ишдан бўшатди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Янги ҳафта аввалида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
- “Қутадғу билиг” достони қўлёзмасининг факсимиле нусхаси яратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг