Шарқшунослик институти 140 минг долларни нимага сарфламоқчи?
Иллюстратив фото
Тошкент давлат шарқшунослик институти Академик инновациялар фонди томонидан эълон қилинган грант танловида “Халқаро алоқаларнинг янги босқичида таълим сифатини ошириш ва синхрон-таржимонларни тайёрлашда замонавий шароитларни яратиш” лойиҳаси билан иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Телеграмм” ижтимоий тармоғидаги расмий каналида хабар қилинди.
Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад Шарқ тиллари бўйича синхрон таржимонларни тайёрлаш жараёнида таълим сифатини ошириш ҳамда меҳнат бозорида синхрон таржимонларга бўлган талабни қондиришдан иборат.
140 минг АҚШ долларига тенг молиялаштириш ҳажмига эга мазкур грант доирасида институтга синхрон таржима учун мўлжалланган махсус техник жиҳозлар сотиб олиниши кўзда тутилмоқда.
Лойиҳа Корея Республикасининг нуфузли Ханкук чет тиллари университети билан ҳамкорликда амалга оширилади.
Маълумот учун, Академик инновациялар фонди томонидан эълон қилинган грантлар танлови Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Жаҳон банки ҳамкорлигидаги олий таълим тизимини модернизация қилишга қаратилган лойиҳа доирасида амалга ошириляпти.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг