Сенатга янги раис сайланди

11:19 21 Июнь 2019 Сиёсат
1764 0

Бугун, 21 июнь куни Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида Сенатнинг янги Раиси сайланди. Бу ҳақда “Халқ сўзи“ мухбири Мунисхон Каримова хабар бермоқда.

Шу кунгача Сенатга раислик қилиб келган Ниғматилла Йўлдошевнинг Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимига тайинланиши муносабати билан унинг Сенатдаги ваколати тугатилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Президент Шавкат Мирзиёевнинг тақдимномасига асосан Сенат Раиси лавозимига Хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида ишлаб келган Танзила Камаловна Норбоеванинг номзоди илгари сурилди. Кўпчилик овоз билан Танзила Норбоева Сенатнинг янги Раиси этиб сайланди.

Маълумот учун, Танзила Норбоева 2016 йилнинг декабридан бошлаб Хотин-қизлар қўмитасига раҳбарлик қилиб келаётганди. 2018 йилнинг 22 декабрь куни у мазкур лавозимга яна беш йил муддатга қайта сайланганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019