Сел ва сув тошқини хавфли ҳудудларда назорат кучайтирилди
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази ва Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати ҳамкорлигида республикамизнинг кўчкилар, сел оқимлари ва тошқин сувлари хавфи мавжуд тоғли ҳамда тоғолди ҳудудларида жами 373 та хўжалик аниқланган. Хавфли ҳудудлардаги 71 хўжаликни, яъни 320 нафарга яқин фуқароларни доимий кўчириш юзасидан ишлар ташкил этилмоқда.
Аҳолни сув тошқинлари ва бошқа фавқулодда вазиятларда тезкорлик билан огоҳлантириш мақсадида жойларда 105 та назорат-кузатув постлари ташкил этилиб, зарур алоқа воситалари билан таъминланган. Бу ҳақда ФВВ томонидан ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этган “Халқ сўзи” мухбири Раҳим Шерқулов маълум қилинди.
Таъкидланганидек, ҳукумат томонидан ҳудудларни табиий офатлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш учун маблағлар ажратиб келинмоқда. Хусусан, 2012 йилда ушбу йўналишда 6 млрд. 710 млн. сўмдан ортиқ маблағ ажратилган бўлса, бу кўрсакич 2018 йилда 38 млрд. 700 млн. сўмни ташкил этмоқда.
Шунингдек, республикамиз ҳудудида сел-тошқин ва ер кўчиши хавфи мавжуд ҳудудларда яшовчи аҳолини кенг жалб қилган ҳолда 53 та махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди. Ушбу ўқув машқларида 637 та техника ҳамда 3230 мингдан ортиқ фуқаролар қатнашди.
Ўқув машқлари давомида амалда 51,4 минг метр куб тупроқ ишлари, 8,8 минг метр куб тош ишлари, 121 метр куб қум-шағал ишлари бажарилиб, 20,8 погона километрдан ортиқ масофадаги ички ариқ ва магистрал каналлар тозаланди.
Анжуманда, шунингдек, жорий йилда оромгоҳларда, тоғли ва тоғолди ҳудудларда фавқулодда вазиятларнинг, табиий офатларнинг олдини олиш, аҳоли ўртасида тарғибот ишларини кучайтириш, ФВВ ходимлари ва бошқа тегишли ташкилотлар ҳамкорлиги ва масъулиятини ошириш бўйича барча зарур чоралар кўрилаётгани қайд этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг