Самолёт чағалайлар тўдаси билан тўқнашиб, маккажўхоризорга қўндирилди
Бугун эрталаб “Уральские авиалинии”га тегишли А321 йўловчи лайнери “Жуковский-Симферополь” йўналишида рейсни амалга ошираётган пайтда Москва вилоятига қўнишга мажбур бўлди.
Гап шундаки, самолёт ҳавога кўтарилгач, чағалайлар галаси билан тўқнашиб кетган. Қушларнинг двигателга кириб қолиши носозликни келтириб чиқарган. Оқибатда экипаж самолётни “Жуковский” аэропорти учиш-қўниш майдонидан бир километр узоқликдаги маккажўхори майдонига қўндиришга мажбур бўлган.
РИА Новости хабарига кўра, борда 226 йўловчи ва 7 нафар экипаж аъзои бўлган. 23 киши, жумладан, бир ҳомиладор аёл ва тўққиз нафар ёш бола шифохонага ётқизилган.
Ушбу воқеани текшириш учун Росавиация вакилларидан иборат махсус комиссия тузилди.
Тергов қўмитаси Жиноят кодексининг ҳаракат хавфсизлиги ва ҳаво транспорти эксплуатацияси қоидаларини бузиш моддаси бўйича жиноят иши қўзғади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дам олиш кунлари учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди
- Ҳукумат ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилди. Вазирлар Маҳкамаси фаолияти тўхтаб қолмаслиги учун қандай чора кўрилади?
- Президент энергия таъминоти бўйича бажарилган ишлар ва режаларни кўриб чиқди
- Арк қўрғонидан қабр тоши бўлаги топилди
- Табиатнинг дўсти кўп, душмани-чи?
- Президентнинг Олий Мажлис Сенати аъзоларини тайинлаш тўғрисидаги фармони эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг