Самарқанддаги Сиёб каналида антиқа сув оқмоқда (фото, видео)

Самарқанд шаҳрини кесиб оқиб ўтувчи Сиёб каналида сутдай оқ ва тўқ яшил рангли ўткир, бадбуй ҳидли сув оқиб келмоқда. Бу ҳақда вилоятдаги мобиль мухбиримиз хабар берди.
Манбанинг ёзишича, Конигил, Галаосиё, Улуғбек обсерваторияси ва Дониёр пайғамбар мажмуаси олдидан оқиб ўтувчи мазкур канал атрофида яшовчи аҳоли ҳамда ҳудудга ташриф буюрган хорижий сайёҳлар бу вазиятдан азият чекяпти.
Қайд қилинишича, бу ҳолат тез-тез такрорланмоқда ва сув заҳарли бўлиши мумкин.
Мазкур вазият юзасидан Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича масъул идора мутассаддиларидан изоҳ кутиб қоламиз.

Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг