Самарқанддаги хусусий туғуруқхонада ўнлаб чақалоқлар ваҳшийларча ўлдирилгани маълум бўлди

Самарқанд шаҳридаги хусусий туғуруқхоналарнинг бирида муддатидан аввал туғилган чақалоқлар сотилганлиги, сотишга тўғри келмаганлари эса ваҳшийларча ўлдирилганлиги маълум бўлди.
"Ҳуқуқ" газетасининг 14 июндаги сонида хабар берилишича, Самарқандда сунъий аборт йўли билан туғилган чақалоқлар савдоси билан шуғулланган Нигора Солихонова бошқарувидаги хусусий туғуруқхона аниқланган.
Шифохона бошқарув ходимлари тирик туғилган чақалоқларни сохта ҳужжат билан 500 АҚШ долларидан 2000 АҚШ долларигача бўлган миқдорда фарзандсиз оилаларга пуллашган.
Сотилмай қолган гўдаклар қаровсиз қолдирилиб, нобуд қилинган. Кичкинтойларнинг жонсиз таналари эса тиббий чиқиндиларни ёқишга мўлжалланган муфель печида ёқиб юборилган.
Мазкур ҳолат бўйича вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг бир қанча моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Жорий йилнинг февраль ойи охирида жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти судининг биносида шифохона маъмурияти ҳамда ходимларига ҳукм ўқилиб, шифохонанинг бош шифокори Нигора Солихонова 13 йил-у 2 ойга озодликдан маҳрум этилган.
Бундан ташқари, озодликдан маҳрум этилиш кўринишидаги жазо туғуруқхонанинг бошқа ходимларига нисбатан ҳам қўлланилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон президенти Исроил билан можарони тўхтатиш шартларини маълум қилди
- Чўл-адирларни ўзлаштиришимизга шубҳа қилганлар шу боғни келиб кўрсин — Президент
- Исроил Эрон билан урушга қанча пул тикди?
- Энг яхши мақолалар муаллифлари тақдирланди
- «Халқ сўзи» бўлим муҳаррири «Олтин қалам» мукофоти соҳиби бўлди
- Шавкат Мирзиёевнинг ««Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг