Самарқандда хот-догдан заҳарланганларнинг етти нафари шифохонада қолмоқда

Самарқанд шаҳрида 26 нафар фуқаро хот-догдан заҳарланиш оқибатида касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар бергандик.
Вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бош врачи Аллоберган Байжановнинг айтишича, 23 октябр куни вилоят юқумли касалликлар шифохонасига овқат токсикоинфекцияси билан оғриганлигига гумон қилинган 7 нафар бемор ётқизилди. Беморларга барча керакли муолажалар қилинди. Ҳозирда беморлар аҳволи яхши.
Суруштирувлар вақтида 7 нафар беморларнинг барчаси бир жойдан, яъни Сартепо массиви деҳқон бозори олдида “Хот-дог” истеъмол қилишган. Ўрганишлар натижасида ўша куни мазкур жойдан жами 21 нафар фуқаролар хот-дог истеъмол қилганлиги аниқланиб, барчасига тиббий кўрикдан ўтказилди.
“Турон 24” ахборот агентлиги Самарқанд шаҳар давлат санитария эпидемиология назорат маркази бошлиғи вазифасини бажарувчи Пирмуҳаммад Маҳмудовга асосланиб, хабар беришича ҳозир фуқаро Ғулом Муродовга тегишли, Сартепа массиви 148-уйда фаолиятини бошлаганига 3 кун бўлган савдо объекти ёпиб қўйилган. Унда тайёрланган хот-догдан намуналар олинган ва лабораторияда ўрганилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ДСЭНМ томонидан фуқарога нисбатан маъмурий чора кўрилган, баённома тузилган ва Самарқанд шаҳар прокуратурасига хабар берилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг