Самарқандда 26 киши хот-догдан заҳарланиб шифохонага ётқизилди

Самарқанд шаҳрида 26 нафар фуқаро хот-догдан заҳарланиш оқибатида касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда вазиятдан хабардор манбалар “Халқ сўзи“га маълум қилди.
Манба берган хабарга кўра, мурожаат қилганлар вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Айни пайтда беморларга керакли муолажалар қилинмоқда.
Беморларнинг баъзилари аҳволи нисбатан оғир экани айтилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, беморлар шаҳарнинг Сартепо массивида жойлашган деҳқон бозори яқинидаги фаст-фуд таомлар тайёрлайдиган тамаддихонасида хот-дог истеъмол қилган бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли органлар суриштирув ишларини олиб бормоқда. Бу борада батафсил маълумот тез орада эълон қиламиз.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг