Самарқандда 2021 йил ҳосили учун қанча ер майдони шудгорланади?
2021 йил ҳосили учун Самарқанд вилоятида 85 минг 350 гектар ер майдонида кузги шудгорлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, мазкур агротехник тадбир 30 ноябрда якунланиши белгиланган.
Кузги шудгорлашни ўз вақтида ва сифатли якунлаш мақсадида ҳар йилгидан кўра, пухта ҳозирлик кўрилди. Мавжуд 542 та, шундан 244 та юқори унумли қишлоқ хўжалиги техника воситалари 234 та отрядларга бириктирилган.
Шунингдек ушбу отрядларга 65 та фермерларга ёнилғи тарқатиш шохобчалари ва 65 та кўчма автошохобчалар томонидан сифатли хизмат кўрсатилиши таъминланмоқда. Ишнинг тўғри ташкил этилгани, техникалардан унумли фойдаланиш эвазига бир кунда ўртача 4,5 - 5 минг гектар ер майдони сифатли шудгор қилинмоқда.
Шудгорланадиган майдонларга фосфорли минерал ўғитларнинг ажратилиши ва шудгорлашдан олдин берилиши ҳамда шудгорлаш ишларининг тўлиқ контурларда амалга оширилишини таъминлаш, дала четлари, симёғоч атрофларини шудгорлашга алоҳида аҳамият берилмоқда.
Тайлоқ тумани деҳқонлари вилоятда биринчилардан бўлиб кузги шудгорлашни якунлашди. Жорий йилда бу ерда 1 минг 968 гектар ер майдони сифатли тарзда шудгорланди.
— 2021 йил ҳосили учун пухта замин айнан кузги шудгорлаш орқали яратилишини яхши ҳис этган қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбарлари ушбу агротехник тадбирга ҳар қачонгидан жиддий эътибор қаратишди, — дейди «Ўзагроинспекция»нинг Тайлоқ туман бўлими бошлиғи Зойир Эшонқулов. — Мавжуд 12 та агрофирмаларга қарашли 474 та фермер хўжалигининг 1 минг 968 гектар ер майдони сифатли шудгорланди. Мавсумда 29 та қишлоқ хўжалиги техникаларидан унумли фойдаланилиб, 5 та юқори унумдор тракторларнинг ҳар бири билан кунига ўртача 10-15 гектар ер майдони шудгорланиши таъминланди. Тунги шудгорлашни тўғри ташкиллаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Механизаторлар учун даланинг ўзида иссиқ овқат, дам олиш хоналари ташкил этилганлиги сабабли вилоятда биринчилардан бўлиб кузги шудгорлашни ниҳоясига етказдик.
«Ўзагроинспекция»нинг Самарқанд вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари томонидан кузги шудгорлашни оптимал муддатларда, сифатли якунлаш юзасидан доимий назорат ўрнатилган.
Абдулазиз Йўлдошев
(Халқ сўзи)
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг