Россия Ўзбекистонга ўндан ортиқ “Ми-35” вертолётларини етказиб беради
Россия Ўзбекистон билан ўндан ортиқ “Ми-35” русумидаги вертолётларни етказиб бериш бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақида “ArmHitec” кўргазмасида Ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича федерал хизмат бошлиғи ўринбосари Владимир Дрожжов маълум қилди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.
“Келишувга кўра, “Ми-35 вертолётини етказиб бериш бўйича шартнома имзоладик. Айни пайтда ишлар муваффақиятли кетаяпти ва Ўзбекистон билан ҳарбий техник ҳамкорлик ривожланиб бораяпти”, - деди у.
Эслатиб ўтамиз, “Ми-35” транспорт-жанговар вертолёти бронетехника ва қуруқликдаги ўт очиш нуқталарини йўқ қилиш, шунингдек, шахсий таркиб ва юкларни ташиш, яраланганларни эвакуация қилиш ҳамда бошқа вазифаларни бажаришга мўлжалланган. Мазкур ҳаво транспорт воситаси замонавий юқори аниқликдаги қурол-яроқлар билан таъминланган бўлиб, ҳар қандай об-ҳаво шароитида куну тун жанговар топшириқни бажариш имкониятига эга.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Австралияда 16 ёшгача бўлган ўсмирларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланди
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Муҳаммад Салоҳ фаолиятини Саудияда давом эттириши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг