Россия компанияси Ўзбекистондаги энг йирик қоғоз ишлаб чиқарувчи компанияни тўлиқ сотиб олаяпти
Россиянинг “Николь-Пак” компанияси Ўзбекистондаги “Аngren Pack” АЖни тўлиқ сотиб олмоқчи.
Бу ҳақда республика фонд биржаси хабар берди.Маълум қилинишича, Россия компанияси июнь ойи бошида мазкур корхонанинг назорат пакети(53 фоиз)ни сотиб олиб, унинг илгари Paper Mill Holding(Чехия)га тегишли бўлган 215 600 та акцияси эгасига айланганди.
Эндиликда “Николь-Пак” корхонанинг қолган 10 мингта оддий қимматбаҳо қоғозини ҳар бирини 10 минг сўмдан харид қилиб олмоқчи. Агар Россия компанияси 30 кун ичида акцияларни сотиш бўйича ёзма розиликка эга бўлса, уларни харид қилиш мажбуриятини олган.
Маълумот учун, “Аngren Pack” Ўзбекистон қоғоз саноатида етакчи корхона бўлиб, Марказий Осиёда тара картон ва гофротара ишлаб чиқариш бўйича энг йириги ҳисобланади. Ўз навбатида, бу ерда шахсий гигиена маҳсулотлари, жумладан, қоғоз салфетка ва сочиқлар тайёрланади. Компаниянинг йиллик қуввати 100 минг тонна қоғоз ва 120 миллион метр квадрат гофрокартонга тенг.
“Николь-Пак” эса Россияда йилига 250 минг тоннадан зиёд тайёр қоғоз етказиб берувчи бешта ишлаб чиқариш майдонини ўзида бирлаштирган. Бу ушбу мамлакатдаги ягона вертикал интеграллашган компания бўлиб, картон гильзалари ва ҳимоя бурчакларини ишлаб чиқарувчи энг йирик компания ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг