Ренессанс — инсон эҳтиёжлари, эркинликлари ва ҳуқуқларини таъминлашдан бошланади
Кеча, 15 декабрь куни Ёшлар ижод саройида «Ўзбекистон маданий бойлиги янги Ренессанс пойдевори» IV Халқаро конгресси ўз ишини бошлади. Унда бир қатор вазирлик ва идоралар раҳбарлари, халқаро ташкилотлар вакиллари, дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатларидан 300 дан ортиқ таниқли маҳаллий ва хорижий олимлар қатнашмоқда.
Конгресс Ўзбекистон маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва оммалаштириш Бутунжаҳон жамияти томонидан ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев кириш сўзи билан иштирок этиб, мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотларга урғу берди.
Хусусан, жамиятда янги муҳит яратилгани, оммавий ахборот воситалари ҳамда фуқаролик жамияти фаоллашаётгани, энг муҳими, одамларда дахлдорлик ҳисси ва жамият тақдири учун масъулият ошаётганини таъкидлади.
Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг ўз тарихий,
Шунингдек, Ренессанс – инсон эҳтиёжлари, эркинликлари ва ҳуқуқларини таъминлашдан бошланиши эканлигига урғу бериб, учинчи Ренессанс узоқ истиқбол масаласи эмаслиги, у бугун, ушбу онда жамиятимиз, унинг ҳар бир ҳужрасида муттасил етилиб келаётган, реал воқелик эканлигини таъкидлади.
Конгресс доирасида бир қатор маданий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- Миллий терма жамоанинг ЖЧдаги ўйинлари қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг