​Қорақалпоғистон Республикасида 677 та корхона қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлди

12:13 17 Январь 2019 Иқтисодиёт
1435 0

Иллюстратив фото

Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, 2019 йил 1 январдан бошлаб соҳада янги ўзгаришлар даври бошланди.

Хусусан, йиллик айланмаси (тушуми) бир миллиард сўмдан ошган ёки йил давомида белгиланган чегаравий миқдорга етган корхоналар умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказилди.

Аммо очиғини айтиш керакки, бу ўзгаришлар қўшилган қиймат солиғини тўлаш ва уни ҳисоблаш амалиёти ҳақида турли саволларни пайдо қилмоқда.

Шундан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси айланмаси (тушуми) бир миллиард сўмдан ошган ёки йил давомида белгиланган чегаравий миқдорга етган корхоналарни умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказиш, яъни ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатга олиш бўйича кенг қамровли ишларни амалга ошириб келаётир.

Хусусан, жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 254 та корхона умумбелгиланган солиқ турларини тўлаб келган бўлса, мамлакатимизда жорий этилган янги солиқ ислоҳотлари самарасида 1 январдан эътиборан 677 та корхона қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказилиб, уларга махсус гувоҳномалар тарқатилди.

Бундан ташқари, солиқ органларидаги мавжуд маълумотлар таҳлилига кўра, 2018 йил якунлари бўйича товар айланмаси бир миллиард сўмдан ошган қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида 502 та корхона рўйхатга олинган. Хўжалик юритувчи бошқа субъектларга эса ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, рўйхатга олиш ишлари давом эттирилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шуъбаси.​

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер