Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида Янги жамғарма фаолият бошлади

16:31 12 Декабрь 2018 Жамият
2341 0

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида Янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш жамғармаси ўз фаолиятини бошлади.
Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Жамғарма фаолияти Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг жорий йил 13 октябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2018 йил 20 августдаги 23-Б-сонли буйруғига асосланган 586-сонли қарорига асосан йўлга қўйилди.

Янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш жамғармасининг асосий вазифалари эса қуйидагилардан иборат:

қишлоқ жойларда доимий иш ўринлари ташкил этувчи тадбиркорлик субъектларини кредитлар билан қўллаб-қувватлаш учун тижорат банкларида кредит линиялари очиш;

ишчи кучи кўп бўлган ҳудудларда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида, айниқса аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламлари учун янги иш ўринлари ташкил этишни назарда тутувчи корхоналарни ташкил этиш, бунда Ҳудудий жамғармаларнинг ташкил этилган корхоналардаги улушини хусусий шерикларга кейинчалик реализация қилиш шартини назарда тутиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси қарорлари бўйича иш ўринлари ташкил этишга ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш шулар жумласидандир.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш жамғармасида 4 та киши, жумладан ижрочи директор, ҳисобчи ва 2 та мутахассислар фаолият юритади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?