“Қоракўлчиликни ривожлантириш” жамғармаси ташкил этилди

Иллюстратив фото
Қорақалпоғистон Республикасида “Қоракўлчиликни ривожлантириш” жамғармасини ташкил этиш мақсадида АТБ “Халқ банки” Қорақалпоғистон Республикаси филиалида “Қоракўл” уюшмасининг махсус ҳисоб рақами очилди.
Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати хабар бермоқда.
“Қоракўлчиликни ривожлантириш” жамғармасига маҳаллий бюджетдан 2 млрд. сўм миқдорида маблағ ажратиш назарда тутилмоқда.
Ушбу жамғарма маблағларини қоракўлчилик субъектларида наслчилик ишларини такомиллаштириш, уларнинг моддий техника базасини мустаҳкамлаш ва наслдор қоракўл қўйларини харид қилиш учун 3 йил муддатга 3 фоизли имтиёзли йиллик ставка бўйича кредит линиялари шаклида йўналтириш белгилаб қўйилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг