Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда қайси вилоят етакчи?
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг январь-июнь ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликлари маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 97,2 триллион сўмни ташкил этган.
2020 йилнинг январь-июнь ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликлари бўйича маҳсулотлар етиштиришда қайси ҳудудлар етакчилик қилди?
Қашқадарёда энг кўп донли экинлар етиштирилган (619,2 минг тонна маҳсулот).
Андижонда энг кўп сабзавотлар етиштирилган (544,3 минг тонна).
Самарқандда энг кўп картошка етиштирилган (285,4 минг тонна).
Сурхондарёда энг кўп полиз экинлари етиштирилган (54,9 минг тонна).
Андижонда энг кўп мева ва резаворлар етиштирилган (233,4 минг тонна).
Сурхондарёда энг кўп узум етиштирилган (12,6 тонна).
Тошкент вилоятида энг кўп гўшт (тирик вазнда) етиштирилган (141,7 минг тонна).
Самарқандда энг кўп – 615,7 минг тонна сут олинган.
Тошкент вилоятида энг кўп – 635,5 миллион дона тухум олинган.
Хоразмда энг кўп – 5607 тонна балиқ овланган.
Қашқадарёда 1562,8 минг бош йирик шохли қорамол бор.
Қашқадарёда 4589 минг бош қўй ва эчкилар бор.
Тошкент вилоятида энг кўп – 50253 бош отлар бор.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг