“Қишки олча” савдо-кўнгилочар марказида юз берган ёнғин оқибатида ҳаётдан кўз юмганлар сони 64 нафарга етди

16:42 26 Март 2018 Дунё
1789 0
Фото: ria.ru

Россиянинг Кемерово вилояти “Қишки олча” савдо-кўнгилочар марказида содир бўлган ёнғин оқибатида ҳаётдан кўз юмганлар сони 64 кишига етди. 

Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазири Владимир Пучков маълумотига асосланиб “РИА Новости” хабар берди. Унинг сўзларига қараганда, қутқарувчилар томонидан ертўладан олти кишининг жасади топилган. Лекин уларни харобалар орасидан олиб чиқишнинг ҳозирча имкони бўлмаяпти.

“64 – охирги рақам”, — деди Пучков. Айни пайтгача 15 кишининг шахси аниқланган. Бу борадаги ишлар давом эттирилаяпти.

Ёнғин нима сабабдан рўй бергани ҳали маълум эмас, аммо “РБК” ва “Интерфакс” манбаларининг айтишича, олов электр тармоқларидаги нуқсонлар туфайли келиб чиққан бўлиши мумкин. 

Ҳозирда воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, тўрт киши ҳибсга олинган. Улар ичида фирма директори ва бино ижарачиси бор.

Гувоҳларнинг айтишича, бинода ёнғин бошлангани ҳақида огоҳлантирувчи сигнал эшитилмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?