Қашқадарёда кучли ёмғир натижасида катта автомобил йўли ўпирилиб тушди (фото)

15:49 16 Апрель 2019 Жамият
1150 0

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида жойлашган катта автомобиль йўли кучли ёмғир ёғиши оқибатида ўпирилибди тушди. Ижтимоий тармоқларда ўпирилиб тушган йўл суратлари тарқалди.

Қайд қилинишича, мазкур воқеа туманнинг Оқработ маҳалла фуқаролар йиғинида содир бўлган. Тоғ-адирликлардан иборат ҳудудда кучли ёмғир ёғиши натижасида ер юмшаб, асфальт қопланган йўл ўпирилиб кетган.

Гувоҳларнинг айтишича, бу вақтда йўлнинг мазкур қисмида машиналар ҳаракатланмаган. Шу боисдан ҳеч қандай техник воситалари ва одамлар жабрланмаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қашқадарёда кучли ёмғир натижасида кўприк қулаб тушгани, шунингдек Оқработдан ўтувчи поезди йўли ҳам чўкиб, издан чиқиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019