Қаршидаги руҳий-асаб касалликлари шифохонасида ёнғин келиб чиқди
Иллюстратив фото
25 декабрь куни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги касалхонада ёнғин чиқди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Қайд қилинишича, шу куни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида И. Каримов кўчасида жойлашган 1-сонли руҳий-асаб касалликлари шифохонасининг 2-қаватида ёнғин содир бўлган.
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин шифокорлар томонидан ўчирилди. Оқибатда 2-қаватнинг 2 кв.м. майдони ёниб зарар кўрган ва шу шифохона даволанаётган Р. С. куйиш жароҳатини олган. Суриштирув ишлари натижасида ёнғин электр иситиш печи устига кийим-кечакларни қуритиш учун илиб қўйилганидан келиб чиққанлиги аниқланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг