Қақроқ ерларга сув чиқарилди

11:50 25 Май 2020 Иқтисодиёт
340 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2020 йил 8 апрель куни коронавирус пандемиясига қарши курашишда жойлардаги ишлар натижадорлиги таҳлили ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим манбаи бўлган томорқачиликни ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида соҳа бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилган эди.
 


Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Давлат геология қўмитаси тасарруфидаги “Ўзбекгидрогеология” Давлат унитар корхонаси мутахассислари томонидан Наманган вилояти Чуст тумани Олмос, Ғалаба ҳамда Ахча қишлоқларидаги фойдаланилмаётган ер майдонларини ер ости сувлари ҳисобидан суғоришни ​йўлга қўйиш мақсадида туман ҳокимлиги билан ўрганиш ишлари олиб бориляпти.
 

Хусусан, ҳудудга  бурғилаш ускуналари олиб келиниб, ҳар 10 кунда биттадан қудуқ фойдаланишга топшириб келиняпти. Биргина май ойининг охирида 6 та ана шундай суғориш воситаси очилди. Туман ҳокимлиги ўз навбатида ҳар бир талабгорга қудуқлар ёнидан 25 сотихдан ер ажратиб беряпти. Шундан 2,5 сотихида иссиқхона қуриш учун банклар кредит линияларини очиб бергани эътиборга лойиқ. Жойларда катта миқёсдаги деҳқончилик , бунёдкорлик ишлари бошлаб юборилди, кўп сонли ёшларимиз учун иш жойлари яратилди.
 

Умуман олганда, Ахча, Ғалаба ва Олмос массивларининг сувсиз қисмида янгитдан 11 та суғориш қудуқғи бурғиланиб, олинган ер ости сувларидан томчилатиб суғориш усулида 400 гектардан зиёд ер майдонини қайта фойдаланишга киритиш имконияти яратилади.
 

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?