Психиатрия ёрдами кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

09:41 13 Сентябр 2019 Ҳужжатлар
647 0

Ўзбекистон Республикасининг қонуни​

Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 17 августда қабул қилинган

Сенат томонидан 2019 йил 24 августда маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги 938–ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 4–5, 126-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 5, 112-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2002 йил, № 4–5, 74-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда; 2007 йил, № 12, 590, 608-моддалар; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2010 йил, № 5, 178-модда, № 9, 334-модда, № 12, 472-модда; 2012 йил, № 1, 4-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 12, 341-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 12, 383, 384-моддалар; 2018 йил, № 1, 1-модда, № 10, 676-модда, № 12, 783-модда; 2019 йил, № 5, 265-модда) 60-моддаси матнининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Руҳий ҳолати бузилган шахслар учун интернат уйларида яшовчи пенсионерларга пенсия тўланмайди».

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012–XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда, № 9–10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда, № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 128-модда, № 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 5, 176, 179-моддалар, № 9, 341-модда, № 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506, 510-моддалар; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 218, 224-моддалар, № 7, 430-модда, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 3, 161-модда, № 5, 259, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:

1) 18-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Жиноят содир этиш вақтида ўз ҳаракатларининг (ҳаракатсизлигининг) ижтимоий хавфли хусусиятини англаган ва уларни бошқара олган шахс ақли расо шахсдир.

Ижтимоий хавфли қилмишни содир этиш вақтида ақли норасо ҳолатда бўлган, яъни руҳий ҳолати сурункали ёки вақтинча бузилганлиги, ақли заифлиги ёхуд руҳий ҳолати бошқача тарзда бузилганлиги сабабли ўз ҳаракатларининг (ҳаракатсизлигининг) аҳамиятини англай олмаган ёки уларни бошқара олмаган шахс жавобгарликка тортилмайди.

Ақли норасолик ҳолатида ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсга нисбатан суд томонидан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тайинланиши мумкин»;

2) қуйидаги мазмундаги 181-модда билан тўлдирилсин:

«181-модда. Ақли расоликни истисно этмайдиган тарзда руҳий ҳолати бузилган шахснинг жавобгарлиги

Жиноят содир этиш вақтида руҳий ҳолати бузилганлиги туфайли ўз ҳаракатларининг (ҳаракатсизлигининг) аҳамиятини тўлиқ даражада англай олмаган ёки уларни бошқара олмаган ақли расо шахс жавобгарликка тортилади.

Ақли расоликни истисно этмайдиган тарзда руҳий ҳолати бузилган шахсга нисбатан суд томонидан жазо билан бирга тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тайинланиши мумкин»;

3) 56-модда биринчи қисмининг «ж» бандидаги «руҳий касаллиги» деган сўзлар «руҳий ҳолатининг бузилганлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 67-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Агар жиноят содир этган шахсда ҳукм чиқарилгунига қадар ўз ҳаракатларининг аҳамиятини англай олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган тарзда руҳий ҳолатнинг бузилиши юзага келган бўлса, у жавобгарликдан озод қилинади»;

5) 75-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ҳукм чиқарилганидан кейин ўз ҳаракатларининг аҳамиятини англай олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган тарзда руҳий ҳолатининг бузилиши юзага келган шахс, шунингдек жазони ўташга тўсқинлик қиладиган бошқа оғир касалликка чалинган шахс жазони ўташдан озод қилиниши лозим»;

6) 91-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари руҳий ҳолати бузилган, ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсларга нисбатан ушбу шахсларни даволаш ва уларнинг янги ижтимоий хавфли қилмишлар содир этишининг олдини олиш мақсадида тайинланиши мумкин.

Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари алкоголизмга, гиёҳвандликка ёки заҳарвандликка йўлиққан ёхуд ақли расоликни истисно этмайдиган тарзда руҳий ҳолати бузилган шахсларга нисбатан жазолаш билан бир қаторда, даволаш учун ва жазолаш мақсадига эришишга кўмаклашувчи шароитлар яратиш учун суд томонидан тайинланиши мумкин»;

7) 92-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ижтимоий хавфли қилмишни ақли норасолик ҳолатида содир этган ёки ҳукм чиқарилгунига қадар ёхуд жазони ўташ вақтида ўз ҳаракатларининг аҳамиятини англай олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган тарзда руҳий ҳолатининг бузилиши юзага келган шахсга нисбатан, агар у ўзининг руҳий ҳолати ва содир этган қилмишининг хусусиятига кўра жамият учун хавф туғдирса, суд томонидан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тайинланиши мумкин»;

8) 93-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари жумласига қуйидагилар киради:

а) яшаш жойи бўйича руҳий-асаб касалликлари диспансерида (туман (шаҳар) психиатрининг хонасида) мажбурий амбулатория кузатувида бўлиш ва даволаниш;

б) яшаш жойи бўйича умумий тартибли психиатрия муассасасининг умумий кузатиладиган бўлимида мажбурий даволаниш;

в) умумий тартибли психиатрия муассасасининг махсус реабилитация бўлимида мажбурий даволаниш;

г) кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасида мажбурий даволаниш;

д) жазони ижро этиш муассасаларининг даволаш-профилактика ёрдами кўрсатиш бўлимларида ҳамда маҳкумларга мўлжалланган ихтисослашган шифохонада мажбурий амбулатория кузатувида бўлиш ва даволаниш»;

9) 94-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Руҳий ҳолати бузилган, касаллигининг зўрайиши аломатлари бўлмаган шахсларга, шунингдек руҳий ҳолати вақтинча бузилган шахсларга нисбатан касаллик қайтарилишининг ва улар томонидан янги ижтимоий хавфли қилмишлар содир этилишининг олдини олиш учун яшаш жойи бўйича руҳий-асаб касалликлари диспансерида (туман (шаҳар) психиатрининг хонасида) мажбурий амбулатория кузатувида бўлиш ва даволаниш тайинланиши мумкин.

Яшаш жойи бўйича умумий тартибли психиатрия муассасасининг умумий кузатиладиган бўлимида мажбурий даволаниш ижтимоий хавфлилиги умумий асосларда амалга оширилиши мумкин бўлган даволашни талаб этадиган ҳолат билан боғлиқ бўлган, руҳий ҳолати бузилган шахсларга нисбатан тайинланиши мумкин.

Умумий тартибли психиатрия муассасасининг махсус реабилитация бўлимида мажбурий даволаниш ижтимоий хавфлилиги кўпроқ ихтиёрий тартибда амалга оширилиши мумкин бўлмаган реабилитация чоралари кўрилишини талаб этадиган ҳолат билан боғлиқ бўлган, руҳий ҳолати бузилган шахсларга нисбатан тайинланиши мумкин.

Кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасида мажбурий даволаниш ўта ижтимоий хавфли бўлган ёки ўз хулқ-атворида умумий тартибли психиатрия шифохонаси шароитларида зарур даволаш ва реабилитация чораларини амалга ошириш имконини бермайдиган қоидабузарликларга йўл қўядиган, руҳий ҳолати бузилган шахсларга нисбатан тайинланиши мумкин. Руҳий ҳолати бузилган шахслар кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасида батамом ажратилган ҳолда сақланади ва қўриқланади.

Жазони ижро этиш муассасаларининг даволаш-профилактика ёрдами кўрсатиш бўлимларида ҳамда маҳкумларга мўлжалланган ихтисослашган шифохонада мажбурий амбулатория кузатувида бўлиш ва даволаниш ақли расоликни истисно этмайдиган тарзда руҳий ҳолати бузилган, жиноят содир этиш вақтида руҳий ҳолати бузилганлиги туфайли ўз ҳаракатларининг (ҳаракатсизлигининг) аҳамиятини тўлиқ даражада англай олмаган ёки уларни бошқара олмаган шахсларга нисбатан тайинланиши мумкин»;

10) 95-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«95-модда. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашни узайтириш, ўзгартириш 
ва тугатиш

Руҳий ҳолати бузилган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашни узайтириш, ўзгартириш ва тугатиш шифокор психиатрлар комиссиясининг хулосаси асосида, жазони ижро этиш муассасаларининг даволаш-профилактика ёрдами кўрсатиш бўлимларида ва маҳкумларга мўлжалланган ихтисослашган шифохонада эса, тиббий-маслаҳат комиссиясининг хулосаси асосида суд томонидан амалга оширилади.

Руҳий ҳолати бузилган шахс тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашга муҳтож бўлмаган ҳолларда, шунингдек бу чораларни қўллаш тугатилганда суд бундай шахсни умумий асосларда даволаш ёки ижтимоий таъминот муассасасига юбориш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун соғлиқни сақлаш органларига топшириши мумкин.

Алкоголизмга, гиёҳвандликка ёки заҳарвандликка йўлиққан шахсларга нисбатан жазо билан бир қаторда тайинланган тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашни тугатиш тиббий-маслаҳат комиссиясининг хулосаси асосида суд томонидан амалга оширилади»;

11) 96-модданинг номи ва биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«96-модда. Жазо билан бирга тайинланадиган тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш

Алкоголизмга, гиёҳвандликка ёки заҳарвандликка йўлиққан ёхуд ақли расоликни истисно этмайдиган тарзда руҳий ҳолати бузилган шахслар томонидан жиноят содир этилган тақдирда, агар тиббий хулоса мавжуд бўлса, суд жазо тайинлаш билан бирга уларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини тайинлаши мумкин»;

12) 104-модданинг биринчи қисмидаги «руҳий касалга чалинишга ёки умуман соғлиғи бузилиб» деган сўзлар «руҳий ҳолатининг бузилишига ёки соғлиғининг бошқача тарзда бузилишига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

13) 1271-модданинг иккинчи қисмидаги «руҳий касалликлари» деган сўзлар «руҳий ҳолати бузилган» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013–XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 1–2, 11, 23-моддалар, № 9–10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2006 йил, № 6, 261-модда; 2007 йил, № 4, 166-модда, № 6, 248, 249-моддалар, № 9, 422-модда, № 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 177, 187-моддалар, № 9, 482, 484, 487-моддалар, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 136-модда, № 9, 335-модда, № 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, № 6, 231-модда, № 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, № 12, 477-модда; 2011 йил, № 4, 103, 104-моддалар, № 9, 252-модда, № 12/2, 363-модда; 2012 йил, № 1, 3-модда, № 9/2, 244-модда, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 385-модда; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506, 510-моддалар, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 5-моддалар, № 4, 218, 224-моддалар, № 7, 430, 431-моддалар, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 3, 161-модда, № 5, 267-модда, № 7, 386-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:

1) 51-модда биринчи қисмининг 2-бандидаги «руҳий касаллиги» деган сўзлар «руҳий ҳолати бузилганлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 84-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Жиноят содир этганидан кейин руҳий ҳолатининг ўз ҳаракатлари аҳамиятини англай олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган даражада бузилиши юзага келган шахс тўғрисидаги жиноят иши ушбу Кодекснинг 61-бобида белгиланган тартибда айбдорлик ҳақидаги масала ҳал қилинмасдан тугатилади»;

3) 115-модданинг 3-бандидаги «руҳий ёки жисмоний нуқсони сабабли» деган сўзлар «руҳий ҳолати бузилганлиги ёки жисмоний нуқсони сабабли» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 181-модданинг матнидаги «руҳий касал» деган сўзлар «руҳий ҳолати бузилган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 196-модданинг биринчи қисмидаги «руҳий касал» деган сўзлар «руҳий ҳолати бузилган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6) 236-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Экспертиза ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштирилишини кутаётган шахсларга, шунингдек ақли норасолик ҳолатида ижтимоий хавфли қилмиш содир этган ёки жиноят содир этганидан кейин руҳий ҳолатининг бузилиши юзага келган шахсларга нисбатан эҳтиёт чоралари уларнинг қочиб кетишининг ва бошқа ижтимоий хавфли қилмишлар содир этишининг олдини олиш, шунингдек тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш ҳақидаги суд ажримининг ижросини таъминлаш мақсадида қўлланилиши мумкин»;

7) 239-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Эҳтиёт чораси фақат айбланувчиларга, судланувчиларга, маҳкумларга ва ақли норасолик ҳолатида ижтимоий хавфли қилмиш содир этган ёки жиноят содир этганидан кейин руҳий ҳолатининг бузилиши юзага келган шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин»;

8) 244-модданинг иккинчи қисмидаги «руҳий касалликка чалинган» деган сўзлар «руҳий ҳолати бузилган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

9) 420-модданинг биринчи қисмидаги «руҳий» деган сўз «руҳий ҳолати бузилган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

10) 458-модданинг:

номидаги «руҳий касаллиги» деган сўзлар «руҳий ҳолати бузилганлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Суриштирув, дастлабки тергов ёки суд муҳокамаси вақтида судланувчининг руҳий ҳолати бузилганлиги ва ақли норасолиги ҳақидаги масала юзага келган ҳолларда суд ҳукм чиқариш чоғида бу масалани яна бир бор муҳокама қилиши шарт. Суд судланувчи ижтимоий хавфли қилмишни содир этиш вақтида ақли норасолик ҳолатда бўлган ёки уни содир этганидан кейин ўз ҳаракатларининг аҳамиятини англай олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган даражада руҳий ҳолатининг бузилиши юзага келган деб топган тақдирда, ушбу Кодекснинг 577-моддасида назарда тутилган ажримни чиқаради»;

11) 534-модда:

номининг русча матнидаги «освобождение» деган сўз «освобождения» деган сўз билан алмаштирилсин;

биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Маҳкум жазони ўтаётган вақтида жазони ўташга монелик қиладиган руҳий ҳолатининг сурункали бузилиши юзага келган ёки бошқа оғир касалликка дучор бўлган тақдирда судья жазонинг ижро қилинишига мутасадди органнинг тақдимномасига биноан, махсус тиббий комиссиянинг хулосасига асосан маҳкумни ўталмай қолган жазони ўташдан озод қилиш тўғрисида ажрим чиқаришга ҳақлидир.

Руҳий ҳолатининг сурункали бузилиши юзага келган маҳкумни ўталмай қолган жазодан озод қилишда судья унга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини тайинлашга ёхуд уни соғлиқни сақлаш органлари ёки қариндошлари васийлигига беришга ҳақлидир»;

тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Руҳий ҳолатининг бузилиши юзага келган шахслардан ташқари, оғир касалликка дучор бўлган шахсларни ўталмай қолган жазодан озод қилиш масаласини ҳал этишда судья содир этилган жиноятнинг оғирлигини, маҳкумнинг шахсини ва бошқа ҳолатларни ҳисобга олади»;

12) 541-модда биринчи қисмидаги «руҳий касал шахсларга қўлланаётган тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги» деган сўзлар «руҳий ҳолати бузилган шахсларга нисбатан қўлланилаётган тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини ўзгартириш, узайтириш ёки тугатиш тўғрисидаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

13) 542-модданинг биринчи қисмидаги «жисмоний ёки руҳий нуқсонлари бўлган» деган сўзлар «жисмоний нуқсонлари бўлган ёки руҳий ҳолати бузилган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

14) 566-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Жиноят содир этганидан кейин руҳий ҳолатининг бузилиши юзага келган шахснинг жинояти тўғрисидаги иш бўйича шахсда руҳий ҳолатининг жиноят содир этганидан кейин юзага келган ва жазонинг қўлланилишини истисно этадиган тарзда бузилганлиги исботланиши лозим.

Ақли норасолик ҳолатида ижтимоий хавфли қилмиш содир этганлик тўғрисидаги иш юзасидан қуйидагилар исботланиши лозим:

1) ушбу Кодекс 82-моддасининг 1, 2 ва 5-бандларида назарда тутилган ҳолатлар;

2) қилмишни содир этган пайтида шахснинг руҳий ҳолати сурункали ёки вақтинча бузилганлиги, ақли заифлиги ёки руҳий ҳолатининг бошқача тарзда бузилганлиги, буларнинг оқибатида у ақли норасолик ҳолатида бўлганлиги, яъни ўз ҳаракатларининг (ҳаракатсизлигининг) аҳамиятини англай олмаганлиги ёки уларни бошқара олмаганлиги»;

3) мазкур шахснинг суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси вақтидаги руҳий ҳолати.

Жиноят содир этганидан сўнг руҳий ҳолати бузилган шахснинг иши бўйича, худди шунингдек ижтимоий хавфли қилмишни ақли норасолик ҳолатида содир этган шахснинг иши бўйича шахснинг бундан буёнги хулқ-атвори унинг ўзи ва атрофдагилар учун хавф туғдириши мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги, унинг даволанишга муҳтожлиги ёки муҳтож эмаслиги, унга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилишига зарурат борлигини ёки йўқлигини ва айнан қандай чоралар қўллаш лозимлигини ҳал қилиш учун асос бўладиган ҳолатлар исботланиши лозим»;

15) 567-модданинг матнидаги «руҳий касаллиги» деган сўзлар «руҳий ҳолатининг бузилганлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

16) 568-модда биринчи қисмининг:

14-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1) шахс ижтимоий хавфли қилмиш содир этган пайтда руҳий ҳолати ўз ҳаракатларининг (ҳаракатсизлигининг) аҳамиятини англай олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган даражада сурункали ёки вақтинча бузилганлик, ақли заифлик ёки руҳий ҳолатининг бошқача тарзда бузилиши ҳолатида бўлганлиги;

2) ҳозирги вақтда шахснинг руҳий ҳолати бузилганлиги оқибатида ҳукм қилиш ва жазолашнинг унга ахлоқ тузатиш жиҳатидан таъсир кўрсата олиши ёки кўрсата олмаслиги;

3) ушбу руҳий ҳолатнинг бузилиши сурункалими ёки шахс муайян муддат мобайнида тузалиши мумкинми;

4) шахс дучор бўлган руҳий ҳолатнинг бузилиши янги ижтимоий хавфли қилмишни келтириб чиқариши ёки бунга сабаб бўлиши мумкинми»;

6-бандидаги «руҳий нуқсонлари борми» деган сўзлар «руҳий ҳолати бузилганми» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

17) 569-модданинг биринчи қисмидаги «Башарти гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг руҳий ёки бошқа оғир касаллиги» деган сўзлар «Башарти гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг руҳий ҳолати бузилганлиги ёки бошқа оғир касаллиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

18) 571-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Агар суд-психиатрия экспертизасининг хулосасига кўра, ҳимоя остидаги шахс руҳий ҳолатининг бузилиши жиноят содир этилгандан сўнг юзага келган ёки у ижтимоий хавфли қилмишни ақли норасолик ҳолатида содир этган бўлса ёхуд унинг ақли расолигини истисно этмайдиган, бироқ руҳий ҳолати ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини мустақил амалга оширишини қийинлаштирадиган тарзда бузилган бўлса, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳимоячининг ишда иштирок этиши шартлиги ҳақидаги қоида амал қилишда давом этади»;

19) 576-модда биринчи қисмининг:

1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1) жиноят содир этилганми ёки ақли норасолик ҳолатида ижтимоий хавфли қилмиш содир этилганми»;

3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3) ҳозирги вақтда мазкур шахснинг руҳий ҳолати бузилганми»;

4-бандидаги «руҳий касалликка дучор бўлиб қолган» деган сўзлар «руҳий ҳолатининг бузилиши юзага келган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

20) 577-модда:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Кейинчалик руҳий ҳолатининг бузилиши юзага келган шахс содир этган жиноят тўғрисидаги ёки ақли норасолик ҳолатида содир этилган ижтимоий хавфли қилмиш ҳақидаги иш бўйича суд мажлисида чиқарилган суд ажрими қуйидаги қоидалар асосида тузилади»;

тўртинчи қисмининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1) шахсни жиноят содир этган, кейинчалик унда руҳий ҳолатининг бузилиши юзага келган деб эътироф этиш ёхуд уни ижтимоий хавфли қилмишни ақли норасо ҳолатда содир этган деб топиш тўғрисида, шунингдек бу шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш ёки қўлламаслик тўғрисида»;

бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Кейинчалик руҳий ҳолатининг бузилиши юзага келган шахс содир этган жиноят ёки ақли норасолик ҳолатида содир этилган ижтимоий хавфли қилмиш туфайли мулкий зиён етказилган бўлса, зиённинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги масала фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида ҳал этилади»;

21) 578-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«578-модда. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини тугатиш ёки ўзгартириш

Ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган шахс соғайган тақдирда ёхуд руҳий ҳолати бузилган шахс соғлиғининг ҳолати у суд томонидан дастлаб белгиланган тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларидан бошқа хилдаги тиббий чорага муҳтож бўладиган ёхуд бундай хилдаги чораларга муҳтож бўлмайдиган тарзда ўзгарган тақдирда, суд тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини тугатади ёки ўзгартиради»;

22) 579-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Жиноят содир этганлиги ва бунинг оқибатида руҳий ҳолатининг бузилиши юзага келганлиги туфайли ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахс соғайган тақдирда, суд иш юритишни шахснинг руҳий ҳолати бузилган босқичдан бошлаб умумий тартибда тиклаш тўғрисидаги масалани ҳал қилиши керак»;

23) 580-модда:

номи ва биринчи қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«580-модда. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини узайтириш, ўзгартириш ёки тугатиш ва иш юритишни умумий тартибда тиклаш

Тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини узайтириш, ўзгартириш ёки тугатиш ва иш юритишни умумий тартибда тиклаш тўғрисидаги масалаларни суд томонидан кўриб чиқишга қуйидагилар сабаб бўлади»;

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси тайинланган, руҳий ҳолати бузилган шахсларни шифокорлар комиссиялари ёки тиббий-маслаҳат комиссиялари томонидан текширувдан ўтказиш олти ойда камида бир марта амалга оширилади»;

иккинчи – ўнинчи қисмлари тегишинча учинчи – ўн биринчи қисмлар деб ҳисоблансин;

учинчи қисмидаги «бекор қилиш ёки ўзгартириш» деган сўзлар «узайтириш, ўзгартириш ёки тугатиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўнинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини узайтириш, ўзгартириш ёки тугатиш ҳақида, шунингдек уни узайтиришни, ўзгартиришни ёки тугатишни рад этиш тўғрисида суд ажрим чиқаради, бу ажрим суд мажлисида ўқиб эшиттирилади»;

ўн биринчи қисми чиқариб ташлансин.

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015–XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5–6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4–5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда, № 9–10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 3, 156, 160, 161-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 20-модданинг матни қуйидаги таҳририда баён этилсин:

«Ғайриҳуқуқий ҳаракат ёки ҳаракатсизлик содир этган вақтида ақли норасолик ҳолатида бўлган шахс, яъни руҳий ҳолатининг сурункали ёки вақтинча бузилганлиги, ақли заифлиги ёхуд бошқа хил касаллик оқибатида ўз ҳаракатининг (ҳаракатсизлигининг) аҳамиятини идрок эта олмаган ёки бошқара олмаган шахс маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас»;

2) 1883-модданинг иккинчи қисмидаги «руҳий касалликлари» деган сўзлар «руҳий ҳолати бузилган» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3) 296-модданинг биринчи қисмидаги «руҳий касалликлари» деган сўзлар «руҳий ҳолатининг бузилганлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августда қабул қилинган «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги 265–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 128-модда; 1999 йил, № 5, 124-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; 2007 йил, № 10, 473-модда; 2010 йил, № 5, 177-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда; 2019 йил, № 5, 265, 267-моддалар) 22-моддасининг иккинчи қисмидаги «руҳий касалликларга чалинган» деган сўзлар «руҳий ҳолати бузилган» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган 409–I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 6, 175-модда; 2003 йил, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 6, 248-модда, № 9, 422-модда, № 12, 595-модда; 2008 йил, № 4, 187-модда, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 4, 136-модда, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 9, 334-модда; 2012 йил, № 9/1, 238-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310-модда; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 10, 605-модда; 2019 йил, № 3, 165-модда, № 5, 267-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:

1) 15-модда иккинчи қисмининг:

иккинчи хатбошисидаги «руҳий касалларга» деган сўзлар «руҳий ҳолати бузилган шахсларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«алкоголизмга, гиёҳвандликка ёки заҳарвандликка йўлиққан ёхуд руҳий ҳолати ақли расоликни истисно этмайдиган тарзда бузилган маҳкумларга нисбатан – соғлиқни сақлаш органларининг тиббий муассасалари томонидан, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинганда эса, жазони ижро этиш муассасаларининг даволаш-профилактика ёрдами кўрсатиш бўлимларида ҳамда маҳкумларга мўлжалланган ихтисослашган шифохонада»;

2) 181-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«181-модда. Руҳий ҳолати бузилган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тартиби

Руҳий ҳолати бузилган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари соғлиқни сақлаш органлари томонидан суд-психиатрия экспертизаси хулосасига мувофиқ қуйидаги тартибда қўлланилади:

мажбурий амбулатория кузатувида бўлиш ва даволаниш руҳий ҳолати бузилган шахснинг яшаш жойи бўйича руҳий-асаб касалликлари диспансерида (туман (шаҳар) психиатрининг хонасида) амалга оширилади;

руҳий ҳолати бузилган шахсни жамиятдан батамом ажратиб мажбурий даволаш, унинг руҳий ҳолатига қараб, умумий тартибли психиатрия муассасасининг умумий кузатиладиган бўлимида ёки умумий тартибли психиатрия муассасасининг махсус реабилитация бўлимида ёхуд кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасида амалга оширилади»;

3) 182-модда:

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«182-модда.Жазо билан бирга тайинланган тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тартиби»;

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Руҳий ҳолати ақли расоликни истисно этмайдиган тарзда бузилган маҳкумларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қуйидагиларга нисбатан қўлланилади:

жамиятдан батамом ажратиб қўйиш билан боғлиқ бўлмаган жазо чораларига ҳукм қилинган шахсларга нисбатан – соғлиқни сақлаш органларининг тиббий муассасалари томонидан;

озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазога ҳукм қилинган шахсларга нисбатан – жазони ўташ жойида, озод этилганидан кейин даволашни давом эттириш зарур бўлганда эса, соғлиқни сақлаш органларининг тиббий муассасалари томонидан умумий асосларда»;

4) 184-модданинг:

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«184-модда. Руҳий ҳолати бузилган шахсларни кўчириш»;

матнидаги «Касалларни» деган сўз «Руҳий ҳолати бузилган шахсларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 187-модданинг матнидаги «Руҳий касалларни» деган сўзлар «Руҳий ҳолати бузилган шахсларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги 813–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 210-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2017 йил, № 4, 138-модда, № 6, 300-модда; 2018 йил, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 5, 267-модда) 8-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги «руҳий касалликлар» деган сўзлар «руҳий ҳолатининг бузилганлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августда қабул қилинган «Психиатрия ёрдами тўғрисида»ги 123–II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 7–8, 215-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 12/2, 363-модда) 17-моддасининг иккинчи қисмидаги «Руҳий хасталик» деган сўзлар «Руҳий ҳолатнинг бузилиши» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 29 сентябрда қабул қилинган «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги ЎРҚ–263-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, № 9, 343-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 7, 431-модда; 2019 йил, № 5, 267-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 12-модда учинчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги «руҳий касаллик» деган сўзлар «руҳий ҳолатининг бузилганлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 14-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «руҳий касаллик» деган сўзлар «руҳий ҳолатининг бузилганлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 20-модда биринчи қисмининг:

саккизинчи хатбошисидаги «руҳий касаллик» деган сўзлар «руҳий ҳолатининг бузилганлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн бешинчи хатбошисидаги «руҳий касаллик» деган сўзлар «руҳий ҳолатининг бузилганлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 29 сентябрда қабул қилинган «Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги ЎРҚ–298-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 9, 251-модда; 2012 йил, № 9/1, 238-модда; 2019 йил, № 5, 267-модда) 40-моддасининг иккинчи қисмидаги «руҳий касалликка чалинган» деган сўзлар «руҳий ҳолати бузилган» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 январда қабул қилинган ЎРҚ–460-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 1-илова, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда, № 5, 261-модда) 56-моддаси иккинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «жисмоний ёки руҳий нуқсонлари» деган сўзлар «жисмоний нуқсонлари ёки руҳий ҳолатининг бузилганлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 январда қабул қилинган ЎРҚ–461-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 2-илова, № 7, 433-модда, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда, № 5, 261, 266-моддалар) 53-моддаси иккинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «жисмоний ёки руҳий нуқсонлари» деган сўзлар «жисмоний нуқсонлари ёки руҳий ҳолатининг бузилганлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

13-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 25 январда қабул қилинган ЎРҚ–462-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 3-илова, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 5, 261-модда) 50-моддаси иккинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «жисмоний ёки руҳий нуқсонлари» деган сўзлар «жисмоний нуқсонлари ёки руҳий ҳолатининг бузилганлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

14-модда. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

15-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

16-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                   Ш. Мирзиёев

Тошкент шаҳри,

2019 йил 12 сентябрь

№ ЎРҚ—567


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019