Президентимиз Ҳукуматни шакллантириш тартибига доир Қонунни имзолади

Архив фото
Кеча, 2019 йил 5 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ҳукуматни шакллантириш тартиби демократлаштирилиши ва унинг масъулияти кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини имзолади.
Айтиш жоизки, ушбу Қонун ҳукумат ишини ташкил этишни тубдан яхшилаш, ижро ҳокимияти органларининг бугунги кун талабига жавоб берадиган, сифат жиҳатидан янги тизимини шакллантиришга қаратилгандир.
Жорий йилнинг 1 апрель санасидан кучга кирадиган мазкур Қонунга биноан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолари номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисида кўриб чиқилиб, маъқулланганидан кейингина Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланиш тартиби жорий этилмоқда.
Шунингдек, барча даражадаги ижро этувчи ҳокимият органлари ва улар раҳбарлари фаолиятини аниқ кўрсаткичларга эришишга ҳамда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва бошқа соҳаларни стратегик ривожлантиришнинг яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган дастурлари амалга оширилиши сифати ва самарадорлигига асосланган ҳолда баҳолаш тизими яратилади.
Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган, тегишли йилга мўлжалланган Давлат дастури бажарилиши юзасидан ҳар чорак якуни билан ҳисобот тақдим этиб боришлари тўғрисидаги тартиб ўрнатиляпти.
Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида”ги, “Парламент назорати тўғрисида”ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Ушбу Қонуннинг тўлиқ матни билан “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарининг 2019 йил 6 март сонида, шунингдек, тез орада сайтимиз орқали танишишингиз мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг