Президент ЎзМУ талабасига автомобиль совға қилди
Аввал хабар берганимиздек, бугун Президент Шавкат Мирзиёев ЎзМУда олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан учрашди.
Учрашувда ЎзМУ математика факультети 4-курс талабаси Сардор Бозорбоев сўзга чиқиб, ўз тажрибасидан келиб чиқиб, С.Сирожиддинов номидаги академик лицейи ўқувчиларини математика фанидан халқаро олимпидага тайёрлаётгани, ўқувчилари Россияда бўлиб ўтган олимпиадаларда муносиб иштирок этгани ҳақида гапириб берди.
Президент талабанинг иштиёқи, ташаббускорлиги ва Ватан равнақи йўлидаги фидойилиги учун “Ўзавтосаноат” АЖ бошқаруви раиси Шавкат Умирзоқовга Сардор Бозорбоев учун автомобиль ажратиш бўйича кўрсатма берди.
Шавкат Мирзиёев Халқ таълими вазирлигига талаба билан ҳамкорлик қилиш, ўқувчиларни халқаро олимпиадага тайёрлашда унинг тажрибасидан фойдаланиш, меҳнатларини муносиб рағбатлантириб боришни тавсия қилди.
Маълумот учун, Сардор Бозорбоев 2015-2018 йилларда математика фанидан республика ва халқаро миқёсидаги ўтказилган олимпиада ва мусобақалар совриндори, “Йил талабаси - 2018” танлови ғолиби, «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони соҳиби (2017).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг