Президент Кобальт совға қилган талаба вазирликда иш бошлади

16:27 04 Июнь 2019 Жамият
2211 0

Ўзбекистон Миллий университети, математика факультетининг 4-курс талабаси Сардор Бозорбоев Халқ таълими вазирлигида янги ташкил этилаётган Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш Департаментида иш бошлади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

24 май куни Президент Шавкат Мирзиёев ЎзМУда олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан учрашди. Мазкур учрашувда С.Бозорбоев ўз тажрибаси, шунингдек, С.Сирожиддинов номидаги академик лицейи ўқувчиларини халқаро олимпиадага тайёргарлик жараёни ҳамда Россияда бўлиб ўтган танловларда муносиб иштироки хусусида тўхталиб ўтган эди.

Юртбошимиз Сардор Бозорбоевни Халқ таълими вазирлигига ишга олиш бўйича таклиф берди.

Халқ таълими вазирлигида Сардор Бозорбоев Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш Департаментида ўз фаолиятини бошлади. Сардор Бозорбоев ўз тажрибасидан фойдаланиб, ёшларни турли олимпиадаларга тайёрлайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер