“Правда Востока” газетасига янги бош муҳаррир тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида “Правда Востока” газетасининг янги бош муҳарририни таништиришга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда Салим Дониёров газетага янги бош муҳаррир этиб тайинлангани маълум қилинди.
Салим Дониёров бунгача Ўзбекистон Республика Президенти Аппаратида масъул лавозимда ишлаб келаётган эди.
Салим Дониёров 1970 йилда Самарқанд вилояти Пайариқ туманида туғилган. Мутахассислиги бўйича филолог. У Москва давлат педагогика университетини тамомлаган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги академиянинг Олий бизнес мактабини тамомлаган.
Салим Дониёров 2001 — 2017 йилларда “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририятида турли масъул лавозимларда фаолият олиб борган. Жумладан, у 2007 — 2017 йилларда “Народное слово” газетаси бўйича Бош муҳаррирнинг ўринбосари вазифасида ишлаган.
“Правда Востока” 1917 йилдан бери чоп этилиб келинаётган Ўзбекистондаги таниқли нашрлардан бири.
Нашрнинг муассиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳисобланади.
Маълумот сифатида айтиб ўтамиз, 2007 йилдан бери “Правда Востока” газетасида Аббосхон Усмонов бош муҳаррир бўлиб ишлаб келаётган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг