Пахтаободлик аёлга нисбатан озодликни чеклаш жазони тайинланди
Иллюстратив фото
“ХАЛҚ СЎЗИ ONLINE”. Саминжон Ҳусанов/Андижон . Пахтаободлик Д.М.муқаддам икки марта судланганлигига қарамай, учинчи бор жиноятга қўл урди. Бу гал ўзи меҳнат қилаётган хўжаликдан бир гектар майдонни фуқаро Т. А.га полиз экинлари экиш учун ажратиб бериш ваъдаси билан 3 миллион 200 минг сўмга “сотди”.Бироқ белгиланган вақт бўлсада, ер ажратиб берилмаганидан шубҳа қила бошлаган фуқаро ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига мурожаат этибгина аёлнинг қилмишларидан воқиф бўлди. Суриштирув давомида маълум бўлишича, фирибгар яна икки нафар аёлларни чув тушириб, ўзлаштирилган маблағни эҳтиёжи йўлида сарфлаб юборган экан.
Жиноят ишлари бўйича вилоят суди судья катта ёрдамчиси Камроншох Расуловнинг маълум қилишича, фермер аёлга нисбатан 2 йилу 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Шунингдек, жабрланувчига етказилган моддий зарар тўлиқ қопланибгина қолмасдан, унинг фойдасига 5 миллион 160 минг сўм моддий зарар ундириб берилди.
3 миллион 200 минг сўмга ер сотаман деб, озодликни чеклаш жазосини “сотиб олган” аёл қилмишидан пушаймон. Ўз вақтида нафсини жиловлаб олганида эди учинчи марта суднинг қора курсисидан жой олмаган бўларди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг