ЎзМТРК телеканалларидан яна бирида раҳбар ўзгарди

18:52 20 Август 2018 Жамият
2661 0
Фото: Facebook / Алишер Хўжаев

Жорий йилнинг 20 август куни Ўзбекистон МТРК катта мажлислар залида Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раҳбарияти “Madaniyat va ma’rifat” телеканали жамоаси билан навбатдан ташқари йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда “Madaniyat va ma’rifat” телеканалида эфирга узатилаётган кўрсатув ва эшиттиришлар ҳақида танқидий-таҳлилий фикрлар ҳамда мавжуд телерадиодастурларнинг кўримлилигини ошириш бўйича таклифлар билдирилди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. “Madaniyat va ma’rifat” телеканалида директори лавозимига Тўраев Фарход Батирович тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқ ўқиб эшиттирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?