«Ўзметкомбинат» бошқарув раиси 42 ёшида вафот этди
«Ўзметкомбинат» АЖ бошқарув раиси Сергей Анатолевич Вюненко вафот этди. Бу ҳақда «Ўзметкомбинат» АЖ Матбуот хизмати хабар берди.
"Сергей Анатолевич қисқа давом этган касаллик туфайли 2020 йил 8 сентябрда вафот этди.
Сергей Анатолевич 1978 йилда Қозоғистоннинг Павлодар шаҳрида туғилган. Евроосиё Инновацион университетини тамомлаган. Сергей Анатолевич бутун умрини металлургия саноатига бағишлади. Меҳнат фаолиятини 1998 йилда «Қозоғистон алюмин» акциядорлик жамиятида қувурлар монтажчиси вазифасидан бошлаган. Кейинчалик оператор, пўлат қуювчи, “Kasting” МЧЖда узлуксиз қуйиш машинаси бригада бошлиғи вазифаларидан ишлади.
2008 йилдан Қозоғистоннинг йирик металлургия корхоналарида турли масъул лавозимларда меҳнат қилган.
“KSP Steel” металлургия ишлаб чиқариш бошқармаси ( аввалги Қозоғистон чоксиз қувур заводи) да узлуксиз қуйиш машинаси участкаси устаси, металлургия ишлаб чиқариш бошқармасининг ўринбосари, металлургия ишлаб чиқариш бошлиғи, қувурларни прокатлаш бўйича ишлаб чиқариш бошлиғи, қувурларни прокатлаш заводи директори, қуйиш-темирчилик цехининг бошлиғи, Актюбинск рельс тўсинлари заводи"нинг техник директори, ишлаб чиқариш бўйича директори вазифаларида фаолият кўрсатган.
2017 йилдан бошлаб Сергей Анатолевич Вюненко «Ўзметкомбинат» АЖда иш бошлаган. Дастлаб у комбинат бош муҳандиси, бошқарув раисининг биринчи ўринбосари, бошқарув раисининг ишлаб чиқариш бўйича биринчи ўринбосари, 2020 йилдан эса «Ўзметкомбинат» АЖнинг бошқарув раиси вазифаларида меҳнат қилиб келган", дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг