Ўзбекистонлик талабалар Қозоғистон олий таълим муассасаларида грант асосида қабул қилинади
Самарқанд шаҳрида Қозоғистон таълими кунлари бошланди. Шу муносабат билан Самарқанд давлат университетида бўлиб ўтган тадбирда Қозоғистон Республикасидаги 15 та олий таьлим даргоҳидан вакиллар қатнашди.
— Икки мамлакат ўртасида азалий муносабатлар янги босқичга кўтарилгани ҳар соҳада ҳамкорлик қилишда муҳим омил бўлмоқда, — дейди Бутунжаҳон Қозоқлар ассоциациянинг Ўзбекистондаги вакили Клара Садирбоева. — Қозоғистонда 2018 йилнинг “Ўзбекистон йили” деб номланиши ҳам ана шундай самимий муносабатларнинг ёрқин мевасидир.
Эндиликда икки давлат ўртасида барча соҳалар қатори таьлим йўналишида ҳам ҳамкорлик йўлга қўйилаяпти. Ўзбекистондан Қозоғистонга бориб, олий даргоҳларда таьлим оладиганлар учун яхшигина имтиёзлар мавжуд. Масалан, Ўзбекистонда яшовчи, шу юртнинг фуқароси бўлган қозоқ миллатига мансуб йигит-қизлар Қозоғистонда 100 фоиз грант асосида ўқийдилар. Бошқа миллат вакиллари эса 50 фоиз имтиёзга эга. Умуман, ушбу йилда қўшни мамлакатдаги олий таълим даргоҳларида ўзбекистонлик 10 минг нафар ўқишни хоҳловчилар ана шундай имкониятлардан фойдаланишлари мумкин.
Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,
“Халқ сўзи ” мухбири.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг