Ўзбекистонда яқин кунларда онлайн микроқарзлар берила бошланади


Банк хизматларининг оммабоплигини оширишда чакана хизматларнинг роли, айниқса, катта. Чунки улар мижозлар учун жуда қулай бўлиб, вақтни тежаш баробарида, турли оворагарчиликларнинг олдини олади. Шу боис кейинги пайтда мазкур турдаги хизматларни такомиллаштиришга жиддий эътибор қаратилиб, жойларда замонавий банкоматлар, инфокиосклар ўрнатиляпти.
“Агробанк“ АТБ томонидан чакана хизматларни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишларга бағишлаб ўтказилган анжуманда шу ҳақда сўз юритилди.
Банк бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи Рустам Маматқуловнинг айтишича, ҳозирги пайтда “Агробанк“ томонидан жойлаштирилган терминалар сони 31,6 мингтага, банкоматлар 100 тага, инфокиосклар эса 420 тага етказилди. Аҳоли гавжум жойларга замонавий банкоматлар ўрнатиш бўйича олиб борилган ўрганишлар натижасида республикамиз бўйича икки мингдан ортиқ шундай нуқталар аниқланди. Шундан келиб чиқиб, жорий йилнинг ноябригача яна 300 та замонавий банкомат олиб келиб ўрнатилади. Кейинги йилларда эса яна 2 мингта банкомат олиб келиш режалаштирилган.
Мутахассисларнинг айтишича, мазкур қурилмаларниг турдошларига нисбатан афзалликлари кўп. Масалан, улар орқали нафақат миллий, балки хорижий валютани ҳам нақдлаштириб олиш мумкин.
Яна бир янгилик. Банк томонидан яқин кунларда жисмоний шахслар учун онлайн микроқарзлар олиш имконияти яратилади. Бундай микроқарз олмоқчи бўлганлар банкка ташриф буюриши, ҳужжатлар тақдим этиши шарт эмас. Телефон орқали мурожаат қилса, кифоя.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий сертификат имтиҳони натижалари 21 иш куни ичида эълон қилинади — Билимни баҳолаш агентлиги
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ички ишлар вазири Бухоро вилояти ИИБнинг 10 га яқин раҳбарини ишдан бўшатди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Янги ҳафта аввалида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
- “Қутадғу билиг” достони қўлёзмасининг факсимиле нусхаси яратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг