Ўзбекистонда яна бир янги вазирлик ташкил этилади
Иллюстратив фото
Ўзбекистонда Ижтимоий ҳимоя соҳасида алоҳида масъул вазирлик ташкил этилади. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Сенатнинг ўн тўққизинчи ялпи мажлисида “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури доирасида биринчи чоракда амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботи вақтида маълум қилди.
”Ижтимоий соҳадаги узоқ вақтдан бери ҳаммамизни қийнаб келган бир муаммо яъни Ижтимоий ҳимоя соҳасида алоҳида масъул вазирлик ташкил этиш масаласи ҳам 2019 йил Давлат дастурига киритилган.
Мазкур масала бўйича Депутатлар ва Сенаторларимиз ҳам тавсияларини берганлар. Бош вазиримизнинг мазкур масала юзасидан аниқ топшириқлари чиқди. Албатта қисқа муддатларда мазкур топшириқ бажарилади”, дея гапириб ўтган Абдуҳакимов.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг