Ўзбекистонда яна бир автомобиль заводи иш бошлаши мумкин

“УАЗ” МЧЖ Ўзбекистонда ўз автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масаласини ўрганиб чиқмоқда. Айни дамда музокаралар бошланғич босқичда”, — дейди “УАЗ”нинг МДҲ бўйича савдо бўлими бошлиғи Алексей Заболотнов.
“Режаларимиздан бири – автомобилларимизни Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш. Ўзбекистонда автомобиль бизнеси борасида жуда яхши имкониятлар бор”, — деб айтиб ўтган Алексей Заболотнов Тошкентда бўлиб ўтаётган “Expo Rossiya Uzbekistan — 2018” I халқаро саноат кўргазмасида.
Заболотнов маълум қилишича, айни дамда “УАЗ” вакилари “Ўзавтосаноат” билан яқин ҳамкорликда, ушбу лойиҳанинг иқтисодий асослари ўрганиб чиқишмоқда. Томонларга келишувга эришса Ўзбекистонда “УАЗ”нинг “Patriot”, “Pickup” ва “Profi” моделларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин.
“Эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш, техник хизмат кўрсатиш борасида биз, анъанавий равишда, ғарбий брендларга қараганда мижозга яқинроқмиз”, — дейди у.
Сотув режалари борасида, 2018 йилда “УАЗ” Ўзбекистонда сотилган автомобиллар сонини 1000тага етказмоқчи. 2017 йилда ушбу кўрсатгич 400тани ташкил қилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Доллар курси тушишда давом этмоқда
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг