Ўзбекистонда трамвай ишлаб чиқарилиши мумкин

Чехиянинг “Прагоимпекс” компанияси бош директори Владимир Фалтесик бошчилигидаги делегацияси мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчиси Ярослав Сиро ҳамроҳлигида Самарқандга келди. Бу ҳақда “Новости Узбекистана” нашри хабар берди.
Меҳмонлар “Трамвай йўналишларидан фойдаланиш дирекцияси” давлат корхонаси раҳбари Файзулло Муртазоев билан учрашди. Музокаралар давомида 42 та янги трамвай харид қилиш, Чехиядаги трамвай заводи базаси кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тўғрисида келишувга эришилди.
Шунингдек, чех мутахассислари ёрдамида марказий диспетчерлик пункти яратилади, бекатлар эса йўловчиларга трамвайлар ҳаракатланиши жадвали ҳақида маълумот берадиган мониторлар билан жиҳозланади. Шунингдек, яқин орада йўловчиларга бепул Wi-Fi’дан фойдаланиш имконияти тақдим этилади.
"Битта янги трамвай 1 миллион доллар туради. Шу сабабли бизга уларни харид қилишдан бу ерда йиғиш фойдалироқ. Компания раҳбарияти билан Тошкент йўловчи вагонлар қурилиши ва таъмири заводи базасида биргаликда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш шартларини муҳокама қилдик. Маҳаллийлаштириш даражасини 60 фоизгача олиб чиқишни мўлжаллаганмиз", — таъкидлади Файзулло Муртазоев.
Мутасаддиларга кўра, яқин орада Тошкентдаги барча трамвай вагонлари Самарқандга келтирилади. Уларнинг бир қисми таъмирланади, бунга ярамаганлари эса эҳтиёт қисм ўрнида ишлатилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг