Ўзбекистонда ”Кўчма кинотеатр”ли автомобиллари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди
Бундай ихтисослаштирилган автомобиллар “Turin Invest Engineering” томонидан ишлаб чиқилган ва мамлакатнинг кинотеатрлар мавжуд бўлмаган олис туманларида кино кўрсатишга мўлжалланган. Бу ҳақда “Ўзавтосаноат” матбуот хизмати хабар берди.
Кўчма кинотеатр кинопроектор, колонкалар, аккумулятор батареялари, ноутбук/DVD-проигриватель ва видеоматериалларни автоном равишда трансляция қилиш учун зарур жиҳозлар билан таъминланган.
“Turin Invest Engineering” компанияси Тошкент ш.даги Турин Политехника Университети қошида ташкил этилган ва лойиҳалашдан тортиб фойдаланишга топширишгача муҳандислик ғояларини амалга ошириш билан шуғулланади. Унинг тасарруфида университетга тегишли Мехатроника, Метрология лабораториялари ва Технопарк бор, шунингдек, юқори технологик жиҳоз ва станоклари ҳам борки, уларнинг кўпчилиги мамлакатда ягона саналади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг