Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Аида Юнусова вафот этди
21 январь куни таниқли актриса, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Аида Юнусова 72 ёшда оламдан кўз юмди. Бу ҳақда “Ўзбеккино“ хабар тарқатди.
Аида Юнусова 1948 йилда Фарғонанинг Марғилон шаҳрида туғилган. 1970 йили театр ва рассомчилик институтининг драма театри ва кино факультетини тамомлаган. Талабалигининг охирги курсида режиссёрлар эътиборига тушиб, кинога таклиф қилинган.
Актриса узоқ вақт давомида турли роллар ижро этган. Жумладан, “Ажойиб хаёлпараст”, “Чинор остидаги дуэль”, “Оловли йўллар”, “Олтин куз”, “Меҳригиё”, “Зулматни тарк этиб”, “Карвон”, “Анор”, “Биринчи йўловчилар” картиналарида қатнашди.
Актриса сифатида 1989 йилгача “Ўзбекфильм”да фаолият кўрсатди. Шундан сўнг кинони тарк этди. Маълум танаффусдан сўнг яна кинога қайтди ва экранда кўрина бошлади. Аида Юнусова оғир хасталикни бошдан кечирганди.
“Халқ сўзи“ таҳририяти марҳуманинг вафоти муносабати билан унинг яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг