Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдураим Абдуваҳобов вафот этди
Ўзбек миллий академик драма театри актёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдураим Абдуваҳобов 57 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги маълум қилди.
Абдураим Абдуваҳобов 1963 йил 8 август куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. У Тошкентдаги театр ва рассомчилик олийгоҳини тугатган.
Абдуваҳобов томошабинлар ёдида "Шумбола", "Суюнчи", "Муҳаббат синовлари", "18-квадрад", "Фирибгар", "Осий банда", "Пойга", "Бевалар", "Сўнгги нафасимгача", "Шайтанат", "Назира" каби фильм ва сериаллардаги ҳамда ўнлаб спектакллардаги ажойиб роллари билан муҳрланиб қолади.
"Халқ сўзи" таҳририяти марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг