Ўзбекистонда “КамАЗ” ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

12:50 28 Март 2018 Иқтисодиёт
3723 0
Фото: Ҳасан ПАЙДОЕВ олган сурат.

Кеча пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуида “КамАЗ” юк автомобилларининг тақдимоти бўлиб ўтди.

“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти ҳамда Россия Федерациясининг “КамАЗ” компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур тадбирда дипломатик корпус вакиллари, мамлакатимиздаги вазирлик ва идора раҳбарлари, тааллуқли корхоналар, ишбилармонлар доиралар вакиллари қатнашди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 4-5 апрель кунлари Россия Федерациясига давлат ташрифи чоғида турли соҳаларда, хусусан, автотранспорт йўналишидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, мамлакатимизда Россиянинг “КамАЗ” компанияси билан биргаликда оғир юк ташишга мўлжалланган юк автоуловларини ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришилган эди. 

Мана, орадан кўп вақт ўтмай, Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган “UzAutoTrailer” корхонасида 11 турдаги “КамАЗ” юк автомобилини йиғиш ишлари бошланди. Айни пайтда бу ерда тайёрланаётган юк автомобиллари 10 тоннадан 36 тоннагача юк кўтариш қувватига эга. Уларга ўрнатилаётган двигателларнинг от кучи 240 дан 401  тагачини ташкил етиб, ЕВРО-3, ЕВРО-4 ҳамда ЕВРО-5 экологик стандартларга жавоб беради.

— Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 1500 тани ташкил этади, — дейди “UzAutoTrailer” корхонаси бош директори Алишер Хаджибоев. — Жорий йилнинг биринчи чорагида, яъни илк босқичда 100 та ана шундай оғир юк кўтаришга мўлжалланган юк машинаси тақдим этилди. Бундай юк автомобилларга талаб юқорилигини инобатга олиб, келгусида бу кўрсаткични 3 мингтага етказиш кўзда тутилган. Қолаверса, ушбу автомобилларни нафақат миллий бозорда, балки Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва Африка мамлакатларига ҳам экспорт қилиш режалаштирилган. 

Фото: Ҳасан ПАЙДОЕВ олган сурат.

Тақдим этилган “КамАЗ” юк автомобиллари орасида унинг 5490-024-87 модели кўпчиликнинг эътиборини тортди. Мазкур юк автомобили ЕВРО-5 экологик талаблари ва инновацион копцепциялар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, “Daimler” двигатели билан жиҳозланган. Салон дизайни, тормоз ва юриш тизими немис автоконцерни мутахассислари билан ҳамкорликда тайёрланган.

— Бу лойиҳа Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликнинг бир қисми холос. Албатта, ҳали олдимизга улкан режаларимиз бор, — дейди Россиянинг “КамАЗ” компанияси бош директори Сергей Когогин. Бунинг икки давлатнинг имконияти ҳам, салоҳияти ҳам етарли. 

Тақдимотда, шунингдек, жаҳон юк автомобиллари ишлаб чиқарувчилар орасида ўтказиладиган халқаро “Дакар” ралли-марафонининг 15-карра ғолиби, “КамАЗ-мастер” жамоасининг афсонавий спорт юк машинаси ҳам намойиш қилинди.

Фото: Ҳасан ПАЙДОЕВ олган сурат.

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019