Ўзбекистонда автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми 41,1 фоизга ошди

17:24 13 Декабрь 2018 Жамият
1559 0

Архив фото

Ўзбекистонда жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида 174,5 мингта автомобиль ишлаб чиқарилди. Ўтган йилнинг шу даврида ушбу кўрсаткич 123,7 минг дона эди. Ўсиш 41,1 фоизни ташкил этди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакатда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажмлари кўпаймоқда.

Ўз навбатида ҳисобот даврида юк машиналари ишлаб чиқариш ҳам 7,2 фоиз(3785 та) ўсган.

Автобус ишлаб чиқариш эса, аксинча, тушишда давом этяпти. Ўтган 11 ойда 733 дона автобус етказиб берилган бўлса, 2017 йилнинг шу даврида бу миқдор 915 тани ташкил этганди.

Тракторлар ишлаб чиқариш ҳажми ҳам кескин ошган — 760 тадан 2976 тагача. Қарийб 4 баробар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?