Ўзбекистон ва Тожикистон Қуролли кучлари қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказади

15:27 18 Апрель 2018 Сиёсат
4630 0

Бугунги кунгача ҳар икки давлат мудофаа идоралари қўшма машғулотларни ўтказиш муддати, ушбу тадбирга жалб этиладиган аскар ва зобитлар, ҳарбий техникалар миқдори масаласини ўрганиб чиқишаяпти. 

Машғулотлар икки қўшни давлат ҳудудларида жойлашган бир нечта полигонда ўтказилиши мумкин, дейилади “АР” хабарда.

Икки мамлакат Қуролли кучлари вакиллари қўшма машғулотлар пайтида халқаро терроризмга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик масалаларини ишлаб чиқилади.

Манбага кўра, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти этиб сайлангунга қадар мазкур икки мустақил давлат ҳарбий қўшма машғулотларни бирор марта ҳам ташкил этмаган. Ўз навбатида, Ўзбекистон ҳарбийлари ШҲТнинг 2011 йилдан бери ўтказиб келинаётган “Тинчлик миссияси” аксилтеррор машғулотларида ҳам қатнашмаган.

Ўзбекистон Мудофаа вазири, генерал-майор Абдусалом Азизов 2017 йил 11-13 октбярь кунлари Тожикистонга ташриф буюрганди. Бу мустақиллик йилларида мамлакатимиз Мудофаа вазирининг қўшни республикага илк сафарига айланди.

Ўшанда у МДҲга аъзо давлатлар Мудофаа вазирлари кенгашида қатнашган ва Тожикистон Мудофаа вазирлиги раҳбарияти билан учрашиб, ҳарбий соҳада ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилганди.

Маълумки, Шавкат Мирзиёев жорий йил 9-10 март кунлари Тожикистонга амалга оширган давлат ташрифи якуни бўйича икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида ҳарбий, махсус юклар ва ҳарбий контингентни томонлар ҳудуди орқали транзит қилиш соҳасида ҳамкорлик битими имзоланганди. Айни чоғда мудофаа идоралари ўртасида ҳам ҳарбий ҳамкорлик қилиш бўйича ҳам келишувга эришилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?