Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айланмаси бир ойда 50,2 фоиз ўсди
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айланмаси 2018 йилнинг январь-февраль ойларида 50,2 фоиз ўсиб, қарийб 600 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Бу ҳақида “Expo-Russia Uzbekistan-2018” халқаро кўргазмасининг очилишига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Ўз навбатида Россиянинг мамлакатимизга киритган инвестицияси ҳажми 8,5 миллиард доллардан ошиб кетди.
Россиянинг Ўзбекистондаги савдо вакили ўринбосари Леонид Покровскийнинг айтишича, солиқ, божхона ва валютага оид қонунчиликнинг либераллаштирилиши, шунингдек, минтақавий даражада савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг оптималлаштирилиши ўзаро савдо-сотиқнинг бундай шиддатли ривож олишида ижобий омилларга айланди.
Эслатиб ўтамиз, шу ҳафтада Тошкент мезбонлик қилаётган юқоридаги халқаро кўргазмада Ўзбекистон, Россия Федерацияси ва Марказий Осиё давлатларидан энергетика, машинасозлик, металлургия, қурилиш, транспорт, телекоммуникация ва алоқа, кимё саноати, агросаноат комплекси, халқ истеъмоли моллари каби тармоқларда фаолият юритадиган 200дан ортиқ компания иштирок этаяпти.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг