Ўзбекистон ва Мўғилистон ўртасида ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича меморандум имзоланди

11:28 30 Март 2018 Сиёсат
3155 0
Фото: akipress.com

Тошкентда Ўзбекистон ва Мўғилистон ўртасидаги дўстлик алоқаларини ривожлантириш масалаларига бағишланган мулоқот ташкил этилди. 

Унда Мўғилистон дўстлик жамиятлари Кенгаши раиси, космонавт Жугдэрдэмидийн Гуррагча иштирок этиб, ўзаро анъанавий маданият кунларини ўтказиш алоқаларни равнақ топтиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Мулоқот иштирокчилари Ўзбекистон ва Мўғилистон ўртасидаги дўстлик муносабатлари ва маданий-маърифий алоқаларни ривожлантириш, тинч ва фаровон ҳаётни таъминлашда “халқ дипломатияси” муҳим аҳамият касб этишини алоҳида эътироф этдилар.

Якунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ва Мўғилистон дўстлик жамиятлари Кенгаши ўртасида ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича меморандум имзоланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер