Ўзбекистон ва Корея Республикаси солиқ хизматлари ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди

11:56 17 Май 2019 Иқтисодиёт
274 0

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида Корея Республикаси миллий солиқ хизмати раҳбари Хан Сун Хи бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ДСҚ Матбуот хизмати хабар берди.

Маълумки, жорий йилнинг 18-21 апрель кунлари Корея Республикаси Президентининг мамлакатимизга ташрифи давомида кўплаб соҳалар қатори, гуманитар, ахборот технологиялари ва таълим йўналишида ҳам алоқаларни мустаҳкамлашга келишиб олинган эди.

Учрашувда солиқ маъмуриятчилигидаги ўзгаришларга доир тақдимотлар намойиш қилинди. Таъкидланганидек, ҳар бир мамлакат учун ягона бўлган солиқ тизимини жорий этиш имконсиз бўлиб, фақатгина адолатли солиққа тортиш тизимини шакллантириш ислоҳотларнинг асосий тамойилига айланиши зарурдир.

Икки давлат солиқ хизмати раҳбарлари томонидан турли соҳаларда, шу жумладан, таълим ва мутахассислар малакасини ошириш, шунингдек, ахборот технологиялари йўналишида ўзаро тажриба алмашишга келишиб олинди.

Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Корея Республикаси миллий солиқ хизмати ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Кореялик меҳмонлар Давлат солиқ қўмитасининг “Солиқлар тарихи” музейи экспонатлари билан ҳам яқиндан танишиб, фахрий меҳмонлар китобига дастхат қолдирдилар.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019