Ўзбекистон туризмдан йилига 15 миллиард доллар ишлаб топа олади. Агар...

Ўзбекистон туризмдан йилига 15 миллиард доллар ишлаб топиши мумкин. Бу маълумотни Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси маслаҳатчиси туркиялик Содиқ Бадак “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Статистика бўйича, дунёда 4 миллиард киши сайёҳдир. Уларнинг кўпчилиги ўз сафарини 4 кундан 14 кунгача давом эттиради. Айнан улар билан қизиқишимиз лозим. Агар жуда бўлмаганда 15 миллион меҳмонни жалб эта олсак, даромад йилига 15 миллиард долларни ташкил этади”, — деди Содиқ Бадак.
Шунингдек, маслаҳатчи йил давомидаги инфратузилмалар муҳимлигини таъкидлаб ўтди.
“Ўзбекистон барча тўрт мавсумда меҳмонларни қабул қила олиши муҳим, аммо бунинг учун инфратузилма яратиш лозим. Ўзбекистон — Марказий Осиё жавоҳири. Бундай салоҳият минақадаги бошқа давлатларда йўқ”, — дея таъкидлади эксперт.
Туркиялик мутахассиснинг айтишича, айни пайтда Ўзбекистон йилига 10 миллион нафаргача туристни қабул қила олиши ва бундан 10 миллиард доллар ишлаши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг