Ўзбекистон сайлов ўтказиш сифати бўйича Марказий Осиёда учинчи ўринда

15:33 10 Апрель 2018 Сиёсат
844 0

Бу ҳақида Сидней(Австралия) ва Гарвард(АҚШ) университети томонидан асос солинган PEI “Сайловчилар қадриятлари” лойиҳаси маърузасида айтиб ўтилди.

Мазкур маърузада 164 та давлат номи қайд этилди. Унда Марказий Осиё минтақаси бўйича Қирғизистон 53 PEI(сайловчилар бирдамлигини тушуниш) индекси билан биринчи, Қозоғистон 45 PEI индекси билан иккинчи, Ўзбекистан 38 PEI индекси билан учинчи ўриндан жой олди. Тожикистон(36) ва Туркманистон(34) кейинги поғоналарга киритилди.

Бу галги маъруза (“PEI—6.0.”)ни тузишда 2012 йилнинг 1 июлидан 2017 йилнинг 31 декабригача ўтказилган 285 та миллий парламент ва президент сайловлари инобатга олинди.

Рўйхатда етакчи ўринларда Дания, Финляндия, Норвегия эътироф этилган бўлса, сўнгги поғоналардан Эфиопия, Экваториаль Гвинея, Сурия, Бурунди жой олди.
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019