Ўзбекистон Республикасининг Консуллик уставини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 8 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2018 йил 13 декабрда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг Консуллик устави тасдиқлансин (илова қилинади).
2-модда. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
1) Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Консуллик уставини тасдиқлаш тўғрисида»ги 261–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 124-модда);
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1996 йил 29 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Консуллик уставини амалга киритиш ҳақида»ги 262–I-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 125-модда);
3) Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 729–I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 20-модда) XIV бўлими;
4) Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 14 сентябрда қабул қилинган «Адлия органлари ва муассасалари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ–255-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, № 9, 335-модда) 5-моддаси;
5) Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ–411-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси 2016 йил, № 9, 276-модда) 8-моддаси.
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. Мирзиёев
Тошкент шаҳри,
2019 йил 17 январь
№ ЎРҚ—517
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг