Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси бюджетини шакллантириш ва ижро этишнинг янги механизмлари жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

10:17 28 Август 2019 Ҳужжатлар
282 0

Ўзбекистон Республикаси​ Қонуни

Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 12 июлда қабул қилинган

Сенат томонидан 2019 йил 24 августда маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги 432–II-сонли Конституциявий Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 12, 213-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 4, 101-модда; 

2014 йил, № 4, 86-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда; 2019 йил, № 3, 157-модда, № 5, 261-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 14-модданинг биринчи қисми:

13-бандидаги «сенаторлар ва Сенат девони ишлаши учун зарур харажатлар сметаларини тасдиқлайди» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги 131 ва 132-бандлар билан тўлдирилсин:

«131) Сенатнинг харажатлари сметасини шакллантириш ва бажаришга доир ишларга умумий раҳбарликни ҳамда уларни мувофиқлаштиришни амалга оширади;

132) Сенатга ажратилган бюджет маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги фармойишларни имзолайди»;

2) 32-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Сенат фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади ва ушбу бюджетда алоҳида сатрда назарда тутилади».

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги 434–II-сонли Конституциявий Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 12, 215-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда, № 7, 326-модда; 2008 йил, № 12, 637-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 

2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда; 2019 йил, № 3, 157-модда, № 5, 261-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 14-модданинг биринчи қисми:

13-бандидаги «депутатлар ва Қонунчилик палатаси девони ишлаши учун зарур харажатлар сметаларини тасдиқлайди» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги 131 ва 132-бандлар билан тўлдирилсин:

«131) Қонунчилик палатасининг харажатлари сметасини шакллантириш ва бажаришга доир ишларга умумий раҳбарликни ҳамда уларни мувофиқлаштиришни амалга оширади;

132) Қонунчилик палатасига ажратилган бюджет маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги фармойишларни имзолайди»;

2) 37-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қонунчилик палатаси фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади ва ушбу бюджетда алоҳида сатрда назарда тутилади».

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги 522–II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9–10, 136-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда, № 7, 326-модда; 2008 йил, № 12, 637-модда; 2009 йил, № 4, 136-модда; 

2011 йил, № 4, 101-модда; 2013 йил, № 4, 95-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 224-модда, № 7, 431-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда, № 3, 157-модда, № 5, 261, 265-моддалар) 35-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«35-модда. Қонунчилик палатасининг харажатлари сметаси

Қонунчилик палатасининг харажатлари, шу жумладан парламентлараро ва халқаро ҳамкорликка доир харажатлари сметаси Қонунчилик палатаси девони томонидан Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси билан биргаликда тузилади.

Қонунчилик палатасининг келгуси йил учун харажатлари сметаси ҳар йилги индексация ҳисобга олинган, жорий йилдаги ҳақиқий харажатлардан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади.

Қонунчилик палатасининг харажатлари сметаси Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан тасдиқланади.

Қонунчилик палатаси харажатларининг тасдиқланган сметаси уни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг шакллантириладиган лойиҳасига киритиш учун жорий йилнинг 1 июлидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади».

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги 523–II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9–10, 137-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда; 2009 йил, № 4, 136-модда; 

2011 йил, № 4, 101-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 224-модда, № 7, 431-модда; 

2019 йил, № 1, 1-модда, № 3, 157-модда, № 5, 261, 265-моддалар) 

34-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«34-модда. Сенатнинг харажатлари сметаси

Сенатнинг харажатлари, шу жумладан парламентлараро ва халқаро ҳамкорликка доир харажатлари сметаси Сенат девони томонидан Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси билан биргаликда тузилади.

Сенатнинг келгуси йил учун харажатлари сметаси ҳар йилги индексация ҳисобга олинган, жорий йилдаги ҳақиқий харажатлардан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади.

Сенатнинг харажатлари сметаси Сенат Кенгаши томонидан тасдиқланади.

Сенат харажатларининг тасдиқланган сметаси уни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг шакллантириладиган лойиҳасига киритиш учун жорий йилнинг 1 июлидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади».

5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

6-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. Мирзиёев


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019