Ўзбекистон Қозоғистондан бензин сотиб оладиган биринчи давлатга айланиши кутиляпти
Ўзбекистон яқин орада Қозоғистондан бензин сотиб оладиган илк мамлакатга айланиши кутилмоқда. Бу ҳақда LS манбаси Kazenergy бош директори Болат Акчулаков маълумотларига асосланиб хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, қўшни давлатга ёқилғининг биринчи қисмини шу йил июль ойида юбориш режалаштирилмоқда. Бензин жаҳон нархларида экспорт қилинади. У, шунингдек, бу борада Беларусь, Арманистон ва Қирғизистон билан музокаралар олиб борилаётганини қўшимча қилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил ўрталарида Қозоғистон бензин экспорт қилишни мўлжаллаётгани маълум бўлганди. Бундай имконият ушбу мамлакатда бензин эҳтиёждан анчагина ортиб қолгани ортидан юзага келганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- «Лавозимим, унвоним бор, менга ҳеч ким тегмайди», деганлар адашади. Қонун олдида ҳамма тенг!»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг