Ўзбекистон Қозоғистон ва Тожикистондаги элчихоналари учун янги бинолар қурмоқчи

Ўзбекистон Қозоғистон ва Тожикистондаги элчихоналари учун янги бинолар қурмоқчи. Бу мамлакатимиз Ташқи ишлар вазирлиги тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган.
Хусусан, Қозоғистондаги элчихонанинг янги биноси Остонада қад ростлайди. Бу ҳақидаги музокаралар ўтган йил ёзда бошланган эди. Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизнинг Қозоғистондаги элчихонаси биноси Алмати шаҳрида жойлашган. Элчихона Остонадаги янги бинога кўчиб ўтгач, унинг ўрнида Ўзбекистон Бош консуллиги очилади.
Ўзбекистоннинг Тожикистондаги янги элчихонаси ҳақидаги масала эса Президентимизнинг шу йил март ойида ушбу мамлакатга амалга оширган давлат ташрифидан олдин кун тартибига чиққан эди. Ўшанда томонлар дипломатик идоралари вакиллари ҳар икки давлат пойтахтлари марказларидан элчихоналар учун янги бинолар қуришга ер ажратиш бўйича келишиб олингани ҳақида хабар беришганди.
Юқоридаги дастурда, шунингдек, юртимиз дипломатик ваколатхоналарининг моддий-техник базасини яхшилаш, жумладан, мебеллар, оргтехника ва автотранспорт воситалари билан таъминлаш кўзда тутилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг