Ўзбекистон Қозоғистон билан биргаликда сунъий йўлдош яратиши мумкин

Қозоғистон Ўзбекистонга биргаликда сунъий йўлдош учиришни таклиф қилди. Бу ҳақда “КазИНФОРМ” нашри маълум қилди.
Қозоғистон мудофаа ва аэрокосмик саноат вазирлиги Халқаро ҳамкорлик департаменти бошлиғи Асланбек Сирлановга кўра, бу борадаги ҳамкорлик Нурсултон Назарбоевнинг 2017 йил сентябрида Ўзбекистонга амалга оширган ташрифидан сўнг фаоллашган. Айни пайтда қўшма лойиҳа асосида сунъий йўлдош яратиш бўйича конкрет таклифлар бор.
Мазкур қурилма нафақат Ўзбекистон ва Қозоғистонга, балки бошқа қўшни мамлакатга ҳам хизмат қилиши мумкин, дейилади хабарда.
“Ҳозир бизнинг ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз чет эл сунъий йўлдошларидан фойдаланади. Шунинг учун ҳам биргаликда битта сунъий йўлдош бунёд этиш вақти келди”, таъкидлаб ўтди Сирланов.
Бундан ташқари, унинг сўзларига қараганда, Марказий Осиё давлатлари ҳамкорлиги доирасида Ерни зондлаш учун бешта сунъий йўлдош яратиш кўзда тутилмоқда. Ундан туриб бир йўла беш метрлик тасвирларни суратга олиш мумкин бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг